Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов 2022 йилда Ўмоннинг яшил водород соҳасидаги миллий манфаатларини мувофиқлаштирувчи марказий ва мустақил ташкилот сифатида ишга туширилган Hydrogen Oman Company SPC (Hydrom) компанияси раҳбари Абдулазиз ал-Шизаний билан Элчихонада учрашув ўтказди.
Ўмон вакилига мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти, хусусан, зиёрат туризми имкониятлари, хорижий сайёҳларга яратилган шароитлар, амалга ошириш мумкин бўлган янги турлойиҳалар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.
Сафар давомида Ўзбекистон-Ўмон тадбиркор аёллари бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда текстиль, электросаноат, дизайнерлик, туризм, молия, ҳунармандчилик, хусусий мактаб таълими йўналишларида фаолият олиб бораётган мамлакатимизнинг етакчи тадбиркор аёллари иштирок этди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Ўмон Олий таълим, илмий тадқиқотлар ва инновация вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, вазирликлар ўртасида англашув меморандумни ишлаб чиқиш ва имзолаш, делегациялар алмашинувини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўмон вақф ва диний ишлар вазирлиги масъуллари ўртасида ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган он-лайн учрашув ўтказилди.