Ўмондаги элчихонамиз ва ватандошларимиз ёрдамида Тошкент вилоятида 100 тупдан зиёд ёнғоқ ва тут дарахтлари экилди
Ўмондаги элчихонамиз ва ватандошларимиз ёрдамида Тошкент вилоятида 100 тупдан зиёд ёнғоқ ва тут дарахтлари экилди
МАСҚАТ, 24 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бугун мамлакатимизнинг Ўмон Султонлигидаги элчихонаси ва ушбу давлатда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида жойлашган “Оҳангарон” чиқиндилар полигони ҳудудида дарахт экиш акцияси ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси – 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” доирасида амалга оширилди.
Хусусан, акция давомида мазкур ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли таклифидан келиб чиққан ҳолда 100 тупдан зиёд ёнғоқ ва тут дарахтлари экилди.