Ўмонда Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар жараёнларига бағишланган брифинг ўтказилди
Ўмонда Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар жараёнларига бағишланган брифинг ўтказилди
МАСКАТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонасида Ўмонда истиқомат қилаётган ватандошлар учун Ўзбекистонда бошланган конституциявий ислоҳотлар жараёнига бағишланган брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбир давомида йиғилганларга Президентимизнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан ўтказган учрашувидаги маърузанинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.
Шунингдек, Конституциявий комиссия таклифларни қабул қилиш бўйича www.meningkonstitutsiyam.uz платформаси ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.
Иштирокчилар, ўз навбатида, сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган демократик ислоҳотлар, жамиятнинг турли соҳаларида бўлаётган ижобий ўзгаришлар ва янгиланишларни юқори баҳолаб, ўзларини ушбу муҳим сиёсий жараёнларнинг ажралмас қисми эканини теран ҳис қилаётганини таъкидлади.
Ватандошларимиз конституциявий ислоҳотлар юқорида санаб ўтилган ютуқларнинг янада мустаҳкамланиши ва янги марраларни қўлга киритиш йўлида қўйилган дадил қадам ҳисобланади ва жамиятнинг барқарор ривожланиши учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади, деб якдил фикр билдирди.