Озарбайжон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
Озарбайжон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
ТОШКЕНТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бугун давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Уларнинг натижалари бўйича саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, илм-фан ва инновациялар, туризм ва бошқа соҳаларга доир икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Эртага Хива шаҳридаги тарихий ёдгорликларни зиёрат қилиш режалаштирилган.