Ўзбекистон делегацияси Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этади
Ўзбекистон делегацияси Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этади
ТОШКЕНТ, 17 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов 18-19 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган "Терроризмга қарши кураш ва террорчилар ҳаракатланишининг олдини олиш учун чегаралар хавфсизлиги ҳамда чегара назорати соҳасидаги халқаро ва минтақавий ҳамкорлик" мавзусидаги юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, тадбир Тожикистон ҳукумати, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, Европа Иттифоқи, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Саудия Арабистони ва Қатар томонидан ташкил этилмоқда.