Ўзбекистон Форс кўрфази минтақасидаги йирик авиакомпания билан алоқаларни йўлга қўйиш масалаларни муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон Форс кўрфази минтақасидаги йирик авиакомпания билан алоқаларни йўлга қўйиш масалаларни муҳокама қилмоқда
МАСКАТ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонасида «Jazeera Airways» авиакомпаниясининг Ўмондаги вакиллари Марал Торкгашгаи ва Шайн Томас билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда мамлакатимизга хорижий сайёҳлар сонини ошириш, Ўмон ва Форс кўрфази минтақаси бозорларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакатимизнинг туризм салоҳияти, Ўзбекистон аэропортларида хорижий авиаташувчилар учун яратилаётган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Жумладан, «Jazeera Airways» авикомпанияси вакилларига Самарқандда ишга туширилган янги халқаро аэропорт ва у ерда жорий йил 1 октябридан бошлаб «Очиқ осмон» режими жорий этилгани маълум қилинди.
«Jazeera Airways» авикомпанияси вакиллари Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни ривожланириш икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини таъкидлади.
- Ҳозирги кунда авиакомпания томонидан сайёҳлар учун арзон ва қулай рейслар таклиф қилинмоқда. Келгусида парвозлар сони ва йўналишларини янада кенгайтириш режалари ўрганилмоқда, - деди Марал Торкгашгаи. - Бу борада Ўзбекистон бозори муҳим йўналиш сифатида кўрилмоқда.
Томонлар муҳокама қилинган масалалар бўйича алоқаларни янада ривожлантириш ва тегишли ташкилотлар билан учрашувлар ташкил этишга келишиб олди.