Ўзбекистоннинг зиёрат туризм соҳасидаги имкониятлари Ўмон матбуоти нигоҳида
Ўзбекистоннинг зиёрат туризм соҳасидаги имкониятлари Ўмон матбуоти нигоҳида
МАСҚАТ, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўмон Султонлигининг туризм соҳасига ихтисослашган «Wejhatt» газетаси интернет саҳифасида Ўзбекистоннинг зиёрат туризм соҳасидаги имкониятларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Газетхонлар эътиборига Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан амалга оширилаётган амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, жумладан, мамлакатга саёҳат қилишга қизиқиш ошаётган ислом давлатлари билан ривожлантирилаётган ҳамкорлик, соҳага жорий қилинаётган инновацион ечимлар тўғрисидаги маълумот ҳавола этилган.
“Ўзбекистон кўплаб давлатлар фуқароларига тақдим этилаётган визасиз кириш тартиби ва саёҳат қилиш учун яратилаётган қулайликлар бўйича етакчи туристик ҳудуд мақомига эга бўлмоқда. Жумладан, 65 та давлат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз кириш 77 та давлат фуқаролари учун эса соддалаштирилган электрон виза тизимларини жорий этилгани саёҳатчиларга қўшимча имтиёзлар бермоқда”, деб ёзган муаллиф.
Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан Хива шаҳри “Ислом оламининг туризм пойтахти” этиб сайлангани, БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг навбатдаги сессияси 2023 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилиши маълум қилинган.