Ўзбекистон Президентининг Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари анжумани иштирокчиларига йўллаган мурожаатномаси Ўмон матбуоти нигоҳида
Ўзбекистон Президентининг Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари анжумани иштирокчиларига йўллаган мурожаатномаси Ўмон матбуоти нигоҳида
МАСҚАТ, 20 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўмоннинг «Asdaa Oman» газетаси веб-саҳифасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида «Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўзаро боғлиқлиги: барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза» мавзуида бўлиб ўтган биринчи конференция иштирокчиларига йўллаган мурожаатномасига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
«Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган мазкур анжуман Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасида мулоқотларни фаоллаштириш, ҳамкорлигимизни амалий дастур ва лойиҳалар билан бойитиш, минтақалараро очиқ ва самарали алоқалар тизимини шакллантириш, кўп қиррали шерикликни янада чуқурлаштиришга қаратилгани билан ғоят аҳамиятлидир», дея Президент Шавкат Мирзиёев сўзларидан иқтибос келтиради мақола муаллифи Али ал-Ҳасаний.
Ўмонлик газетхонлар эътибори рақамли трансформация, транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлик ва «яшил ўсиш» каби устувор лойиҳаларни амалга оширишда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларининг улкан салоҳияти ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларига қаратилган.