Ўзбекистон Президентининг Францияга расмий ташрифи Ўмон ОАВ нигоҳида
Ўзбекистон Президентининг Францияга расмий ташрифи Ўмон ОАВ нигоҳида
МАСҚАТ, 23 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўмоннинг «Asdaa Oman» газетасида «Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Парижга келди» сарлавҳали ахборот материали чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 21-22 ноябрь кунлари Францияга буюрган расмий ташрифи тафсилотлари қаламга олинган.
«21 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан, расмий ташриф билан Парижга келди, деб ёзади нашр. Ўзбекистон Президентини Франция маданият вазири Римма Aбдулмалик ва бошқа расмийлар кутиб олдилар».
Газетада қаламга олинганидек, ташрифнинг асосий тадбирлари 22 ноябрь куни бўлиб ўтди. Жумладан, Шавкат Мирзиёев Франциянинг етакчи компания ва молия институтлари раҳбарлари ҳамда ушбу мамлакат Миллий Aссамблеяси Президенти Яел Браун билан учрашувлар ўтказди.
«Ўзбекистон ва Франция давлат раҳбарлари ўртасида кечган музокаралар самимий руҳда ўтди. Шунингдек, Президентлар биргаликда Лувр ва Aраб дунёси институтига ташриф буюриб, ўзбек халқининг маданий меросига бағишланган кенг қамровдаги кўргазмалар, хусусан, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар музейларида сақланаётган ноёб экспонатлар билан танишдилар», деб ёзади «Asdaa Oman».