Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Ўмон элчиси билан қўшма “Йўл харитаси”ни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Ўмон элчиси билан қўшма “Йўл харитаси”ни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди
ТОШКЕНТ, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов Ўмон элчиси Аҳмад ал-Қасирий билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар якунлари бўйича қабул қилинган “Йўл харитаси”ни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.