Ўзбекистон Президенти Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти Ўмондаги ватандошларга тақдим этилди
Ўзбекистон Президенти Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти Ўмондаги ватандошларга тақдим этилди
МАСҚАТ, 31 январь. /«Дунё» АА/. Ўмонда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда Ўмондаги ватандошлар, ўзбек диаспорасининг фаол аъзолари иштирок этди.
Иштирокчилар Мурожаатномада мамлакатимизни янада ривожлантириш, дунёнинг тараққий этган давлатлари қаторидан жой эгаллаши учун белгиланган устивор вазифалар, «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб номланган 2023 йилда амалга оширилиши кутилаётган муҳим чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар билан танишди.
Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистон Президентининг Мурожаатносида илгари сурилган муҳим ташаббуслар мамлакатимиз тараққиёти, демократик жараёнлар ривожи, халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончининг ортишига хизмат қилишини билдирди.