Ташқи ишлар вазирлигида Ўмон Султонлигининг мамлакатимиздаги Муваққат ишлар вакили билан музокаралар бўлиб ўтди
Ташқи ишлар вазирлигида Ўмон Султонлигининг мамлакатимиздаги Муваққат ишлар вакили билан музокаралар бўлиб ўтди
ТОШКEНТ, 10 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида кеча Ўмоннинг мамлакатимиздаги Муваққат ишлар вакили Абдул Раҳим Исса ал-Балуший билан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Ўмон савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида ўзаро савдо ҳажмларини янада кенгайтириш ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун фойдаланилмаган катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади.
Ўмон ишбилармон доиралари вакилларининг Иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишини биргаликда тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ўзаро шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди.