МАСКАТ, 29 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмоннинг "OQ" компанияси бошқарув кенгаши раиси Мулхим ал-Жараф билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
МАСКАТ, 29 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмоннинг "OQ" компанияси бошқарув кенгаши раиси Мулхим ал-Жараф билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Ўмон алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, мамлакатимизда хорижий инвестицияларни жалб этиш, мазкур компаниянинг юртимизда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ўмон вакилига Ўзбекистонда инвестиция соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хорижий сармоядорлар учун яратилган қулай шароитлар, таклиф этилаётган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берилди.
"OQ" компанияси бошқарув кенгаши раиси Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, яратилган қулай инвестициявий муҳим ва хорижий инвесторларга тақдим этилаётган имтиёзларни юқори баҳолади. У, шунингдек, таклиф этилаётган инвестициявий лойиҳаларга қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокамасини давом эттириш тўғрисида келишиб олдилар.
"OQ" компанияси нафақат Ўмонда, балки Осиё-Тинч океани, Яқин Шарқ, Европага ва Америка минтақаларида нефть нефть ва газ қазиб олиш билан шуғулланади. У 9 та нефть ва газ соҳасида фаолият юритувчи йирик корхоналарни бирлаштиради.