Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмоннинг "MUSCAT THREAD MILLS SAOG" полиестердан ип калава ишлаб чиқарувчи текстил компанияси бошқарув директори Mithilesh Singh билан жорий йилнинг 29 сентябрь куни учрашди.

Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг ҳозирги кундаги текстил соҳасидаги салоҳиятлари ҳақида сўз борди.
Ўзбекистонда инвестиция соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хорижий сармоядорлар учун яратилган қулай шароитлар, таклиф этилаётган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берилди.
Учрашув якунида "MUSCAT THREAD MILLS SAOG" компанияси ва Ўзбекистондаги шу соҳа вакиллари билан биргаликда онлайн алоқа кўринишидаги учрашувни ташкил этиш бўйича келишиб олдилар ва компания бошқарув директори Mithilesh Singh Ўзбекистонга таклиф этилди.