Ўзбекистон ТИВ раҳбари Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик бўйича мулоқотнинг "Спорт дипломатияси" мавзусидаги III саммитида иштирок этди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик бўйича мулоқотнинг "Спорт дипломатияси" мавзусидаги III саммитида иштирок этди
ТОШКЕНТ, 4 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик бўйича мулоқотнинг "Спорт дипломатияси" мавзусидаги III саммитида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик бўйича мулоқотнинг "Спорт дипломатияси" мавзусидаги III Саммитида иштирок этдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Шубҳасиз, спорт дипломатияси миллати ва динидан қатъи назар, барча инсонлар қадрлайдиган тинчлик элчисидир. Спорт доимо халқаро мулоқот, бирдамлик ва ўзаро кўмак майдони бўлиб келган. Бу руҳни Марказий Осиё мамлакатлари Париждаги Олимпия ўйинларида яққол намоён этди. Саммитни юқори даражада ташкил этгани учун Қатар Ҳукуматига миннатдорлик билдирамиз".