Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон транспорт, коммуникация ва информацион технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Хамис ал-Шамахи билан жорий йилнинг 6-октябрь куни учрашди.
Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон транспорт, коммуникация ва информацион технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Хамис ал-Шамахи билан жорий йилнинг 6-октябрь куни учрашди.
Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида тўғридан-тўғри авиақатновларни ўринга қўйиш, Ўмоннинг логистика компаниялари ҳамда портлари билан алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Хамис ал-Шамахи жорий йилнинг 1-3 июль кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифини илиқ таассурот билан эслаб, унинг вазирлиги Ўзбекистон билан барча соҳада алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини алоҳида таъкидлади ҳамда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган барча ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди.