Маскат шаҳрида буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек меросига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Маскат шаҳрида буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек меросига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
МАСКАТ, 8 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчихонасида буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек меросига бағишган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ўмонда яшаётган ҳамюртларимиз иштирок этган тадбирда жорий йилнинг 10-11 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигига бағишланган анжуманлар бўлиб ўтиши маълум қилинди. Шунингдек, Мирзо Улуғбекнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси, астрономия соҳасидаги ютуқлари ва давлатчилик тарихида тутган ўрни ҳақида батафсил сўзлаб берилди. Унинг "Зижи жадиди Кўрагоний" ва "Тўрт улус тарихи" номли асарлари бугунги кунга қадар дунё олимлари учун муҳим манба бўлиб келаётгани урғуланди.
Таъкидланганидек, Мирзо Улуғбек ташаббуси ва ҳомийлиги остида кўплаб мадрасалар, мактаблар, кутубхоналар, масжидлар, карвонсаройлар, кўприклар ва боғлар барпо этилган.
Учрашув якунида Мирзо Улуғбек ва бошқа буюк аждодларимиз меросини Ўмонда кенг тарғиб қилиш бўйича биргаликдаги ишларни жадаллаштириш тўғрисида келишиб олинди.