Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмоннинг Шимолий Шарқиядаги Савдо-саноат палатасининг ваколатхона раҳбари Анвар Ҳамид ал-Синани билан жорий йилнинг 28-октябрь куни учрашди.
Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмоннинг Шимолий Шарқиядаги
Савдо-саноат палатасининг ваколатхона раҳбари Анвар Ҳамид ал-Синани билан жорий йилнинг 28-октябрь куни учрашди.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Ўмон ўртасида савдо алоқаларини ривожлантириш мақсадида икки давлат ишбилармонларининг учрашувлари ва ташрифларини ташкиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Анвар Ҳамид ал-Синани савдо алоқаларни ривожлантириш икки давлат учун ҳам манфаатли эканлигини алоҳида таъкидлади ҳамда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган барча ташаббусларини юқори баҳолади.