Ҳамкасбларимиз – Венгрия, Озарбайжон, Туркия ва Қозоғистон элчилари билан Маскатда Турк Давлатлари Ташкилоти тузилганининг навбатдаги санасини нишонладик.
Ҳамкасбларимиз – Венгрия, Озарбайжон, Туркия ва Қозоғистон элчилари билан Маскатда Турк Давлатлари Ташкилоти тузилганининг навбатдаги санасини нишонладик.
ТДТ ҳудуди 175 млн. аҳоли билан катта иқтисодий имкониятларга эга минтақадир. Бизнинг мамлакатимиз ташкилотнинг барча аъзолари билан стратегик ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди.
ТДТ аъзоларининг жами ялпи ички маҳсулоти $1,6 трлн.ни ташкил этади, ва 2024 йил охирига келиб, Турк давлатлари иқтисодиёти ҳажми $1,9 трлн. га етиши кутилмоқда.
Турк Давлатлари Ташкилотининг асосий мақсади – биродар давлатлар ўртасидаги ишончни ва кўп қиррали алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо, иқтисодиёт, энергия, туризм, транспорт ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришдир.
Ўзбекистон 2019 йилда ташкилотга аъзо бўлган ва бу структура ичидаги иштирок бизнинг мамлакат учун нафақат иқтисодий ва сиёсий алоқаларни мустаҳкамлашда, балки Турк дунёсининг умумий маданий идентификациясини сақлаш ва ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.
2017-2022 йилларда ТДТ мамлакатлари Ўзбекистон иқтисодиётига $4 млрд. дан ортиқ сармоя киритди, бу эса шу даврда умумий хорижий инвестициялар ҳажмининг 8% ни ташкил этади.