Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ташаббуслари Ўмон ОАВ нигоҳида
Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ташаббуслари Ўмон ОАВ нигоҳида
МАСКАТ, 10 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўмоннинг "Asdaa Oman" газетасида Ўзбекистон транспорт йўналишида беркликдан чиқиш йўлини таклиф қилмоқда" сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Нашрда Марказий Осиёда минтақавий транспорт тизимини ривожлантириш Ўзбекистоннинг муҳим устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланган.
"Ўзбекистон Президенти Марказий Осиёни ягона минтақа сифатида жаҳон транспорт тизимига интеграция қилиш зарурлигини таъкидлаб келмоқда, – дейилган мақолада. – Мамлакат етакчисининг 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи бу борадаги муҳим воқеа бўлди. Унда Ўзбекистон ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасининг устуворлигини эълон қилинди ва минтақа давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари форматини яратишни таклиф этилди".
Муаллиф Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 2018 йилда Тошкентда халқаро конференция ўтказилганини, унда Марказий Осиёдаги транспорт йўлакларининг стратегик истиқболлари муҳокама қилинганини билдирган.
"2020 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган транспорт-коммуникация ўзаро боғлиқлигини ривожлантириш бўйича Марказий Осиё минтақавий марказини (Марказ) ташкил этиш ташаббуси 2021 йил август ойида Туркманистонда бўлиб ўтган Маслаҳат учрашувида қўллаб-қувватланди", – дейилган материалда.
Шунингдек, мақолада минтақавий транспорт тизимини ривожлантириш асосий устувор йўналишлардан бири бўлиб қолаётгани ва бу борада Ўзбекистон ўз олдига катта мақсадлар қўйгани қайд этилган.
Бундан ташқари, нашрда "Жаҳон банки таҳлилларига кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистоннинг транзит салоҳияти салоҳияти 4,4 баробар, транспорт соҳасига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 46,7 миллиард долларгача ошади", – дея қайд этилган.