"Asdaa Oman" газетаси: Ўзбекистон ҳукумати Фаластиндан эвакуация қилинган ярадор аёллар ва болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда
"Asdaa Oman" газетаси: Ўзбекистон ҳукумати Фаластиндан эвакуация қилинган ярадор аёллар ва болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда
МАСКАТ, 31 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўмоннинг оммабоп "Asdaa Oman" газетаси "Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 100 нафар фаластинлик болалар, аёллар ва уларнинг ҳамроҳлари Ўзбекистонга эвакуация қилинди" сарлавҳали мақолани чоп этди, деб хабар, қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мақолада, қуролли конфликт зоналарида юзага келган фожиа натижасида яраланган фаластинлик 100 нафар аёл ва болалар шу йилнинг
26 декабрь куни даволаниш ва соғлиғини тиклаш учун қариндошлари ва дўстлари ҳамроҳлигида Рафаҳ шаҳридан Ўзбекистонга эвакуация қилинганлиги, улар реабилитация марказлари ҳамда касалхоналарга жойлаштирилиб, соғликларини тиклашлари маълум қилинган.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган ушбу инсонпарварлик миссия ўзбек халқининг бағрикенглигининг яна бир ёрқин намунаси бўлгани, юртимизга кўчирилганлар Ўзбекистонда вақтинчалик бошпана топишлари, эса улар учун меҳр-оқибат тимсолига айлангани мақолада алоҳида қайд этилган.
Газетанинг хабар беришича, Ўзбекистон ҳукумати уларнинг ҳар бирига ғамхўрлик кўрсатиб, қўллаб-қувватламоқда. Оилалар меҳмонхоналарга, болалар эса мактабларга жойлаштирилмоқда. Уларнинг тўлақонли овқатланиши ва яшаш учун барча зарур шароитлар билан таъминланиши учун бор имкониятлардан фойдаланилмоқда.