Онлайн видеоконференция ташкил этилди
Фарғона вилоятида «Atyab Foodtech» компанияси кўмагида «Озиқ-овқат маҳсулотларини сертификатлаш технологик маркази» ни ташкил этиш бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш бўйича ишларни жадаллаштириш мақсадида, 2020 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикасининг Масқатдаги Элчихонаси томонидан «Atyab Foodtech» компанияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари иштирокида онлайн видеоконференция ташкил этилди.
Учрашув давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
- Фарғона вилоятида «Озиқ-овқат маҳсулотларини сертификатлаш бўйича технологик марказ» ни ташкил этиш тўғрисида «Atyab Foodtech» ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ўзаро Англашув меморандуми лойиҳасини тайёрлаш;
- лойиҳаларни молиялаштириш ҳажмини аниқлаш;
- Яқин Шарқ минтақаси мамлакатларига истиқболда экспорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини сертификатлаштириш йўналишларини аниқлаш;
- амалга оширилаётган лойиҳа учун зарур лаборатория ускуналарини ўрнатиш.
Иштирокчилар Меморандум лойиҳсини имкон қадар яқин саналарда тайёрлаб, ўзаро мувофиқлаштириш тўғрисида келишиб олдилар.