«Times of Oman»нинг «YouTube» каналида Ўмон билан Ўзбекистон ТИВ ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси якунларига бағишланган видеоролик жойлаштирилди
МАСҚАТ, 26 август. /»Дунё» АА/. Ўмон Султонлигининг етакчи ахборот агентлиги «Times of Oman» ўзининг «YouTube» каналида «Ўмон билан Ўзбекистон ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилмоқда» номли видеороликни жойлаштирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ушбу материалда видеоконференция шаклида ташкил қилинган Ўмон билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси натижалари тўғрисида маълумот келтирилган.
Музокараларда Ўмон томонини Султонлик ташқи ишлар вазири ўринбосари шайх Халифа бин Али Ал Харти, Ўзбекистон делегациясини эса Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков бошқарди.
Учрашувда ўзаро манфаатли соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, шунингдек, минтақавий ва глобал кун тартибининг долзарб масалалари бўйича конструктив фикр алмашилди.