Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Elchixona yangiliklari


...
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ўмон ва Самарқанд шаҳридаги йирик сайёҳлик компаниялари вакиллари ўртасида онлайн учрашуви ўтказилди.

Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов, Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Эркин Ражабов, машҳур ўмонлик саёҳатчи Носир ал-Ниъманий қатнашди.


...
Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасида машҳур ўмонлик саёҳатчи ва таржимон Носир аль-Нуъманий билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Ўмондан Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилиш бўйича ишларни жадаллаштириш, мамлакатимиз туризм имкониятлари ҳақидаги материалларни кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.


...
Ўзбекистон элчихонасида Муқаддас рамазон ойи муносабати билан ифторлик ва мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Маънавий-маърифий тадбирда Ўмоннинг етакчи сайёҳлик компаниялари вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.


...
Ўмон Султонлиги Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Султонликнинг Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва истиқболларини ишлаб чиқишга қаратилган давра йиғилиши ташкил этилди.

Давра йиғилишида Ўмоннинг хорижий давлатлар билан алоқаларига масъул бўлган бир қатор вазирликлари ва идоралари, жумладан “Salam Air” ва “Oman Air” авиаширкатларининг вакиллари, жами 30 дан ортиқ мутасаддилар иштирок этдилар.


...
Ўзбекистон Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Султонлиги Миллий музейи Бош котиби Жамол аль-Мусавий билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Султонлиги Миллий музейи Бош котиби Жамол аль-Мусавий билан учрашув ўтказди.
Икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда маданий алоқалар муҳим аҳамият касб этади. Ўмон Султонлиги Миллий музейи Бош котиби Жамол аль-Мусавий билан келгусидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилинди. Ж.аль-Мусавий раҳбарлик қилаётган музей биноси олд қисми (фасад)нинг барпо этилишида Бухородаги Мир-Араб мадрасасидан андоза олинган.



...
Oʻzbekiston TIV rahbari O‘mon meros va turizm vaziri bilan muzokaralar oʻtkazdi

2024-yilning 27-iyun kuni O‘zbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri Baxtiyor Saidov O‘mon meros va turizm vaziri Salim bin Muhammad al-Mahruqiy bilan uchrashdi.


...
Ўзбекистон Элчиси ва Ўмон Парламенти қуйи палатаси раиси парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Парламенти қуйи палатаси раиси Халил ал-Мавалий билан учрашув ўтказди.


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов ж.й.нинг 19 - февралида Ўмон Ташқи ишлар вазирлигининг Маданият ишлари бўйича департаменти бошлиғи Абдулла ал-Риями билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Ўмон халқларини бир-бирларига янада яқин таништириш мақсадида маданият ва спорт соҳаларида ўзаро тадбирларни ўтказишга келишиб олинди ва бунда Ўмон ТИВ яқиндан ёрдам кўрсатилиши ҳамсуҳбат томонидан таъкидланди. Жумладан, чуқур тарихга эга бўлган икки давлатнинг қадимий шаҳарларининг биродарлашуви масалалари ҳам муҳокама қилинди.


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Султонлиги радиосида “Араб тилида” номли радиодастурда иштирок этди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда араб тили ўқитилишига оид маълумотлар билан бўлишилди.