Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


...
Ўзбекистон – 2025-2027 йиллар учун БМТ Туризм Европа комиссияси раислигига номзод

Ўзбекистон ўз номзодини 2025-2027 йиллар учун БМТ Туризм Европа комиссияси раислигига илгари сурди.


...
Ўзбекистон Президенти Евроиттифоқ билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайсни қабул қилди.


...
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Словениянинг мамлакатимиздаги янги элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида жойлашган) Аленка Суҳадольникни қабул қилди.

"Словениянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Аленка Суҳадолник хонимларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Унинг ушбу лавозимга тайинланиши мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали икки томонлама муносабатларни кенгайтириш йўлида хизмат қилишига ишонамиз.


...
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун ташриф билан мамлакатимизга келган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипраис билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипраис жанобларини қутлашдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Яқинда Самарқандда бўлиб ўтган Марказий Осиё – Европа Иттифоқи саммити ҳар икки минтақа халқлари манфаатлари йўлида фойдаланишимиз мумкин бўлган салоҳият нақадар кенг эканлигини яна бир бор кўрсатди.


...
​Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатия академиясида Ўмон Султонлиги Ташқи ишлар вазирлиги ёш дипломатлари учун малака ошириш курси очилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ТИВ, ЖИДУ ва Академия раҳбарияти, шунингдек Ўмон вакиллари, ушбу араб давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вафо Жабр Носир Ал-Бусаидий иштирок этди.


...
Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

9 май куни Москва шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.


...
Ўзбекистон Президенти Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 9 май куни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.


...
Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Ўзбекистоннинг Кувайт, Уммон Султонлиги ҳамда Беларусь давлатларидаги элчилари билан учрашди.

Вилоят раҳбари хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш учун мавжуд имкониятлар, инфратузилма ва логистика ҳақида батафсил маълумот берар экан, энг аввало, таълим соҳасида илм-фанни янада ривожлантириш бўйича чет давлатлар билан ҳамкорлик қилиб, уларнинг тажрибаларини ўрганиш зарурлигини таъкидлади.  


...
Ўзбекистоннинг Исроил, Ҳиндистон, Қатар, Ўмон, Беларус, Қувайтдаги Фавқулодда ва мухтор элчилари Бухорода бўлди. Элчилар дастлаб вилоятнинг шаҳар ва туманларида амалга оширилаётган амалий ишлар натижалари билан танишди.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан учрашувда вилоятда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, айниқса, инвестицияларни жалб қилиш, инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича муҳокамалар ўтказилди.


...
Ўзбекистон тарихида илк марта БМТ Статистика Комиссиясига бир овоздан сайланди

Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Статистика Комиссиясининг 2026-2029 йилларга аъзо давлатларини сайлаш жараёнида тарихида илк марта Ўзбекистон ушбу орган аъзоси этиб бир овоздан сайланди.