Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Elchixona yangiliklari


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов ж.й.нинг 19 - февралида Ўмон Ташқи ишлар вазирлигининг Маданият ишлари бўйича департаменти бошлиғи Абдулла ал-Риями билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Ўмон халқларини бир-бирларига янада яқин таништириш мақсадида маданият ва спорт соҳаларида ўзаро тадбирларни ўтказишга келишиб олинди ва бунда Ўмон ТИВ яқиндан ёрдам кўрсатилиши ҳамсуҳбат томонидан таъкидланди. Жумладан, чуқур тарихга эга бўлган икки давлатнинг қадимий шаҳарларининг биродарлашуви масалалари ҳам муҳокама қилинди.


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Султонлиги радиосида “Араб тилида” номли радиодастурда иштирок этди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда араб тили ўқитилишига оид маълумотлар билан бўлишилди.


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Шўро кенгаши (Парламент қуйи палатаси) раиси Холид ал-Мавали билан учрашув ўтказди.

Мулоқот аввалида сўнгги йилларда Ўзбекистон–Ўмон муносабатлари барча йўналишларда янги поғонага кўтарилгани юксак баҳоланди.


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов 2022 йилда Ўмоннинг яшил водород соҳасидаги миллий манфаатларини мувофиқлаштирувчи марказий ва мустақил ташкилот сифатида ишга туширилган Hydrogen Oman Company SPC (Hydrom) компанияси раҳбари Абдулазиз ал-Шизаний билан Элчихонада учрашув ўтказди.

Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов 2022 йилда Ўмоннинг яшил водород соҳасидаги миллий манфаатларини мувофиқлаштирувчи марказий ва мустақил ташкилот сифатида ишга туширилган Hydrogen Oman Company SPC (Hydrom) компанияси раҳбари Абдулазиз ал-Шизаний билан Элчихонада учрашув ўтказди.


...
Масқат шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Ўмон тадбиркор аёллари бизнес-форуми доирасида "Felix Tour" сайёҳлик компанияси асосчиси Озода Муҳидова ва "Bahwan Travel Agencies" LLC компанияси бош менежери Бижу Энтони ўртасида музокаралар ташкил этилди.

Ўмон вакилига мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти, хусусан, зиёрат туризми имкониятлари, хорижий сайёҳларга яратилган шароитлар, амалга ошириш мумкин бўлган янги турлойиҳалар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчихонаси ташаббуси билан 25-28 февраль кунлари Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова бошчилигидаги Ўзбекистон тадбиркор аёллари делегациясининг Ўмонга бизнес миссияси ташкил этилди.

Сафар давомида Ўзбекистон-Ўмон тадбиркор аёллари бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда текстиль, электросаноат, дизайнерлик, туризм, молия, ҳунармандчилик, хусусий мактаб таълими йўналишларида фаолият олиб бораётган мамлакатимизнинг етакчи тадбиркор аёллари иштирок этди.


...
2025 йил 24 февралда Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчихонаси томонидан Ўмон Султонлигидаги Болалар жамоат кутубхонасида қизиқарли ва маърифий мастер-класс ташкил этилди.

Тадбир давомида 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар Ўзбекистоннинг бой маданияти ва тарихини ўрганиб, ижодий сессияда ўз санъат асарларини яратдилар.


...
Жорий йилнинг 26-27 февраль кунлари Масқатда илк бор ўзбекистонлик ва ўмонлик тадбиркор аёллар иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади.

Ушбу тадбир икки мамлакат ўртасида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорлик учун янги имкониятларни яратиш имконияти беради.



...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон олий таълим, илмий тадқиқотлар ва инновация вазири Раҳма бинт Иброҳим ал-Махруқий билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Ўмон Олий таълим, илмий тадқиқотлар ва инновация вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, вазирликлар ўртасида англашув меморандумни ишлаб чиқиш ва имзолаш, делегациялар алмашинувини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.