Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


...
Президентлар Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси янги биносини очдилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида мамлакатимизнинг Боку шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.


...
Музокаралар натижалари келишувларда мустаҳкамланди

Боку шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилдилар.


...
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев "Загулба" қароргоҳида тор доирада учрашув ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказдилар.


...
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев кеча Ўмон элчиси Вафо ал-Бусаидий билан учрашув ўтказди.

ТИВ хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари, савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, шунингдек, маданий-гуманитар соҳадаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов "Асрлар оша Ўмон тарихи" музейи раҳбари ал-Яқзан бин Абдуллоҳ ал-Ҳарисий билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Ўмон ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, тарихий ва диний-маърифий меросни ўрганиш соҳасида тажриба алмашиш ҳамда ушбу жабҳаларда қўшма лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.


...
Ўмонда хорижлик билан шаръий никоҳ асосида яшаган ва уйда тутқунликда сақланган ватандошимиз ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди.

Мамлакатимиз дипломатлари саъй-ҳаракати билан Ўмонда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ҳамюртимизнинг Ўзбекистонга қайтиши таъминланди.


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмондаги йирик туристик компаниялардан бири – "E-Travel & Tours" бош менежери Эжаз Кази билан учрашди.

Ўмон томонига мамлакатимизнинг туризм салоҳияти, мазкур соҳада яратилган инфратузилма, Кўрфаз араб давлатлари фуқаролари, хусусан ўмонликлар учун Ўзбекистонга 30 кунлик визасиз кириш тартиби жорий этилгани ҳамда яқин кунларда Маскат-Тошкент йўналиши бўйича йўлга қўйилиши режалаштирилган тўғридан-тўғри авиақатновлар ҳақида сўзлаб берилди.


...
Мамлакатимизнинг Ўмондаги элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Бошқарув академияси президенти Али бин Қосим ал-Лаватий билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Ўмон Бошқарув академияси ва  Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ўртасида академик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ташрифлар уюштириш масалалари муҳокама қилинди.


...
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Ўмон савдо, саноат ва инвестицияларга кўмаклашиш вазири Қайс бин Муҳаммад ал-Юсуфни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Президентига Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг самимий саломини етказди.