Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володинни қабул қилди. Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ифторда Кўрфаз мамлакатлари ва Яман элчилари иштирок этдилар. Шайх Аҳмад жаноблари томонидан кўрсатилган самимий меҳмондўстлик А.Хатамов ҳамкасблари элчилар билан яқинроқ алоқа ўрнатиш ҳамда қулай ва дўстона муҳитда бир қатор масалалар борасида фикр алмашиш имконияти берди.
Париж шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 март куни Францияга давлат ташрифи доирасида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори Одри Азулени қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов, Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Эркин Ражабов, машҳур ўмонлик саёҳатчи Носир ал-Ниъманий қатнашди.
Мулоқот чоғида Ўмондан Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилиш бўйича ишларни жадаллаштириш, мамлакатимиз туризм имкониятлари ҳақидаги материалларни кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Давра йиғилишида Ўмоннинг хорижий давлатлар билан алоқаларига масъул бўлган бир қатор вазирликлари ва идоралари, жумладан “Salam Air” ва “Oman Air” авиаширкатларининг вакиллари, жами 30 дан ортиқ мутасаддилар иштирок этдилар.