Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Elchixona yangiliklari


...
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Габала шаҳрида ўтган навбатдаги йиғилишида иштирок этди.


...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти саммитидаги нутқи

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

Қадимдан Буюк ипак йўлининг муҳим савдо ва маданият марказларидан бири бўлган бетакрор Габала шаҳрида сиз, азиз қардошларим билан дийдор кўришиб турганимдан беҳад мамнунман.


...
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.


...
Ўзбекистон-ТДТ: барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Габала шаҳрига ташриф буюрди.

Жойлашуви, тарихан ўзаро яқинлиги ва ресурсларига кўра, тараққиётнинг янги босқичида ўта муҳим ҳамкорлик майдони сифатида Туркий давлатлар ташкилоти нуфузи кун сайин ортиб бормоқда. Бир вақтнинг ўзида, Туркий давлатлар ташкилоти унга аъзо давлатларда истиқомат қилувчи халқларнинг ҳам маданий жиҳатдан яқинлашувида муҳим кўприк вазифасини ўтамоқда.


...
Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 6 октябрь куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.


...
ЮНЕСКО Бош конференциянинг Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистоннинг жаҳон маданий-маърифий тараққиётига қўшган ҳиссасининг эътирофидир

2023 йил ноябрь ойида Париж шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессияси якунида унинг навбатдаги, 43-сессиясини 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича тарихий қарор қабул қилинган эди. Ушбу қарорни ташкилотга аъзо 194 давлатнинг барчаси қўллаб-қувватлади. Бу эса сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларга берилган юксак баҳодир.


...
O‘zbekistonning O‘mondagi Elchisi Abdusalom Xatamov, O‘mon Sultonligidagi yetakchi islomiy moliya instituti - Nizwa banki ijrochi direktori Xalid al-Kayid bilan uchrashuv o‘tkazdi.

Uchrashuvda O‘zbekiston banklari bilan hamkorlikni yo‘lga qo‘yish va islomiy moliya sohasida tajriba almashish masalalari muhokama qilindi.