Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


...
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзоси Кэрол Миллер билан учрашди.

"Бугун Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Конгресси аъзоси Кэрол Миллер хонимни қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон-АҚШ икки ва кўп томонлама ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилдик. Стратегик шериклигимиз келажакдаги ҳамкорлик учун янада катта салоҳиятга эга бўлган барча соҳаларда изчил кенгайишда давом этмоқда. Фаол парламентлараро алоқалар асосий устувор йўналишлардан бўлиб қолмоқда. Биз Конгрессдаги "Ўзбекистон бўйича кокус"и (дўстлар гуруҳи) мамлакатларимиз ўртасидаги муҳим кўприк вазифасини бажараётганини юксак қадрлаймиз".


...
Ўмондаги Султон Қобус университетининг Исломшунослик кафедраси профессори Сайф бин Салим ал-Ҳадидан давлатимиз раҳбар ташаббуси ва ғояси асосида Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фикрларини билдирди.

– Яқинда диний-маърифий соҳага доир йирик конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонда бўлдим. Мазкур анжуманда Ислом олами ва бошқа мамлакатлардан кўплаб олимлар иштирок этди.


...
17-mart kuni O‘zbekiston Respublikasi tashqi ishlar vazirining birinchi o‘rinbosari Baxromjon A’loyev O‘mon Sultonligi, Misr Arab Respublikasi va Pokiston Islom Respublikasining mamlakatimizdagi Favqulodda va Muxtor Elchilari Vafo al-Busaidi, Tamer Fathi Abdussalom Hammad va Ahmad Faruk bilan alohida uchrashuvlar o‘tkazdi.

Uchrashuvlarda O‘zbekiston bilan ushbu davlatlar o‘rtasidagi hamkorlikning dolzarb masalalari muhokama qilindi. Savdo-iqtisodiy aloqalarni mustahkamlash, madaniy-gumanitar hamkorlikni faollashtirish masalalariga alohida e’tibor qaratildi.


...
Ўзбекистон Президенти АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Америка Қўшма Штатлари Конгресси аъзоси, Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича парламент кокуси иштирокчиси Кэрол Миллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Султонлиги Миллий музейи бош котиби жаноб Жамол бин Ҳасан ал-Мусавий билан мамлакатларимиз ўртасидаги туризм, маданият ва мерос соҳаларида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш имкониятлари ҳақида мазмунли ва конструктив суҳбат қурди.

Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Султонлиги Миллий музейи бош котиби жаноб Жамол бин Ҳасан ал-Мусавий билан мамлакатларимиз ўртасидаги туризм, маданият ва мерос соҳаларида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш имкониятлари ҳақида мазмунли ва конструктив суҳбат қурди.


...
Ўзбекистон Президенти Россия билан парламентлараро ҳамкорлик кенгайишини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володинни қабул қилди. Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори Шайх Аҳмад Ал-Маскарий хонадонида дипломатик миссиялар раҳбарлари учун ташкил этилган ифторда қатнашди.

Ифторда Кўрфаз мамлакатлари ва Яман элчилари иштирок этдилар. Шайх Аҳмад жаноблари томонидан кўрсатилган самимий меҳмондўстлик А.Хатамов ҳамкасблари элчилар билан яқинроқ алоқа ўрнатиш ҳамда қулай ва дўстона муҳитда бир қатор масалалар борасида фикр алмашиш имконияти берди.


...
Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Париж шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар.


...
Ўзбекистон ва Франция етакчилари икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқдилар

Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг музокаралари бўлиб ўтди.


...
Ўзбекистон Президенти ЮНЕСКО бош директори билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 март куни Францияга давлат ташрифи доирасида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори Одри Азулени қабул қилди.