Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов ўз Telegram-каналида хабар беришича, музокаралар дўстона ва конструктив руҳда ўтмоқда. Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
2025-yilning 28-29-aprelkunlari Toshkent shahrida "Strategik sheriklikni mustahkamlash: tarixiy aloqalardan keng qamrovli hamkorlik sari" mavzusida Markaziy Osiyo mamlakatlari va Ko‘rfaz arab davlatlari hamkorlik kengashi(KADHK) tahlil markazlari birinchi forumi bo‘lib o‘tadi.
"Кўрфаз араб давлатлари ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар ўзаро тарихий, маданий ва маърифий алоқаларга асосланган бўлиб, ҳозирги кунда глобал муаммоларни ҳал этишда муҳим дипломатик воситага айланмоқда", – деб ёзган муаллиф.
Бу маданий ва таълимий алмашинув болаларимиз учун унутилмас тажриба бўлиб, улар ўзаро дўстона алоқалар ўрнатишди ва янги маданият билан яқиндан танишишди.
Элчихонамиз кўмагида амалга оширилган ушбу ташриф давомида Масқат ва Низва университетлари раҳбарлари ҳамда ад-Дахилия вилояти губернатори ва Олий таълим вазирлиги масъуллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Университетларда бухоролик санъаткорлар томонидан мусиқий кечалар ташкил этилди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Гарвард университети тараққиёт лабораториясининг Иқтисодий мураккаблик индексини таҳлил қилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсишни кўрсатмоқда, экспорт йилига ўртача 20,5%га ўсиб, минтақадаги бошқа мамлакатларнинг ўсиш суръатларидан сезиларли даражада юқори бўлди.
"Кувайт Давлати Валиаҳди Шайх Сабоҳ ал-Холид ас-Сабоҳ Ҳазрати Олийлари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида
Учрашувда икки мамлакатнинг гандбол соҳасидаги ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, ўзаро ташрифларни ташкил этиш ҳамда тажриба алмашиш каби масалаларни муҳокама қилдилар.