Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Elchixona yangiliklari


...
Ўмоннинг марказий "ал-Руъя" газетасида "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази – мерос ва билимни мустаҳкамловчи маданий ёдгорлик" сарлавҳали мақола чоп этилди.

Мақолада Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан бунёд этилаётган мазкур иншоотни барпо этишдан мақсад – ўзбек халқининг бой меросини асраб-авайлаш ва бутун дунёга тарқатиш, маърифий-маданий жабҳада ўзаро мулоқотни ривожлантириш учун муҳим майдон яратиш эканлиги таъкидланган.


...
Ўзбекистон Президенти араб мамлакатлари парламентлари раҳбарларини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида араб давлатлари парламентлари раҳбарларини қабул қилди.


...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги нутқи

Ҳурматли Тулия Эксон Хоним олиялари!

Ҳурматли Мартин Чунгонг Жаноби олийлари!

Ҳурматли парламентлар раҳбарлари ва аъзолари!

Хонимлар ва жаноблар!


...
Ўзбекистон Президенти олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.


...
Ўзбекистон Президенти чўлланиш ва ерлар деградациясига қарши курашишда БМТ билан ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд иқлим форуми доирасида БМТ Бош котибининг ўринбосари, Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиав билан учрашув ўтказди.


...
Ўзбекистон Президенти БМТ-Хабитат билан шерикликни ривожлантириш имкониятларини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни Самарқанд иқлим форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг аҳоли пунктлари бўйича дастури (БМТ-Хабитат) ижрочи директори Анаклаудия Россбахни қабул қилди.


...
Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни Самарқанд иқлим форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татьяна Молчанни қабул қилди.


...
Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди

4 апрель куни Самарқанд шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтди.


...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитидаги нутқи

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!

Сизларни “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитида қутлашдан ғоят мамнунман.  


...
Ўмоннинг "Oman Air" авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги маълумотига кўра, "Ўзавиация" томонидан Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2025 йил 2 апрель санасида "Oman Air" авиакомпаниясига Маскат-Тошкент- Маскат йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш учун "Фойдаланиш рухсатномаси" расмийлаштирилди.