Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


...
Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири шерикликни инновацион ривожлантириш даврини бошлашга келишиб олдилар

5 февраль куни "Пердана Путра" ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди.


...
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

5 февраль куни Куала-Лумпур шаҳридаги "Пердана Путра" ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.


...
Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг бир гуруҳ араб тили ўқитувчилари Ўмонда малака оширдилар

 Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Янги аср университети ва Тошкент ижтимоий инновациялар университетининг бир гуруҳ ўқитувчилари шу йилнинг 1-30 январь кунлари Ўмоннинг Манаҳ шаҳридаги Султон Қобус номидаги араб тили институтида ташкил этилган малака ошириш курсларида иштирок этишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.


...
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Иордания Подшоҳига давлатимиз раҳбари мактубини топширди

 Иорданияда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни бугун Подшоҳ Абдуллоҳ Иккинчи ибн ал-Ҳусайн қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.


...
Янги тайинланган Озарбайжоннинг Ўмон Султонлигидаги биринчи элчиси жаноб Рашад Исмаиловни элчихонамизга дўстона ташрифи биз учун катта мамнуният бўлди.

Унинг очиқ ва илиқ муносабати элчихоналаримиз ўртасида дўстона алоқалар ва ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим рол ўйнайди


...
«Al Obaidani Stories» компаниясининг бош директори жаноб Жамол Обайдани билан учрашув ўтказдик.

Ушбу компания юқори сифатли дишдаш (миллий эркаклар кийими) ва султонлик армияси учун ҳарбий формаларни тикишга ихтисослашган. Компания премиум-сегментда мустаҳкам ўрин эгаллаган.


...
Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари дўстлик, ҳамкорлик ва фаровонлик ришталарини чуқурлаштиришга интилишда ҳамфикр эканликларини тасдиқладилар

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Анқара шаҳрида Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Ҳакан Фидан ва Жейҳун Байрамов билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.



...
Туркия Президенти билан учрашув

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия делегациялари бугун Президент Режеп Таййип Эрдоған томонидан қабул қилиндидеб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.