Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмондаги йирик туристик компаниялардан бири – "E-Travel & Tours" бош менежери Эжаз Кази билан учрашди.

Ўмон томонига мамлакатимизнинг туризм салоҳияти, мазкур соҳада яратилган инфратузилма, Кўрфаз араб давлатлари фуқаролари, хусусан ўмонликлар учун Ўзбекистонга 30 кунлик визасиз кириш тартиби жорий этилгани ҳамда яқин кунларда Маскат-Тошкент йўналиши бўйича йўлга қўйилиши режалаштирилган тўғридан-тўғри авиақатновлар ҳақида сўзлаб берилди.


...
Мамлакатимизнинг Ўмондаги элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Бошқарув академияси президенти Али бин Қосим ал-Лаватий билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Ўмон Бошқарув академияси ва  Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ўртасида академик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ташрифлар уюштириш масалалари муҳокама қилинди.


...
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Ўмон савдо, саноат ва инвестицияларга кўмаклашиш вазири Қайс бин Муҳаммад ал-Юсуфни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Президентига Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг самимий саломини етказди.


...
Ўмоннинг "ал-Рўйя" газетаси ва "hormuz.news" электрон нашрида "Ўмон ва Ўзбекистон ўртасидаги туризм алоқалари мустаҳкамланмоқда" сарлавҳали мақолалар эълон қилинди.

Нашрларда Ўмон ва бошқа кўрфаз араб давлатлари фуқаролари учун хорижга чиқиш осонлашгани, чунки бир неча хорижий давлатлар, жумладан, Ўзбекистонда Кўрфаз давлатлари фуқаролари учун кириш визаси ўттиз кунгача бекор қилингани маълум қилинган.


...
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Масқат университети раҳбарияти билан учрашдилар.

Унда жорий йил 15 апрель куни Бухоро вилояти делегациясининг мазкур университетга амалга оширган ташрифи давомида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўмон томонига 2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқанд шаҳрида ўтказилиши, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида сўзлаб берилди.


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Миллий музейи бош котиби Жамол ал-Мусавий билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида маданий-маърифий соҳада Ўзбекистон-Ўмон муносабатларининг ҳолати ва истиқболлари, икки мамлакат музейлари ўртасидаги алоқаларни жадаллаштириш, хусусан биргаликда кўргазмалар ташкил этиш, экспонатларни сақлаш бўйича тажриба алмашиш, мутахассислар учун семинарлар ўтказиш, қўшма илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва бошқалар хусусида фикр алмашилди.


...
O’zbekiston Respublikasi va O’mon Sultonligi do’stona aloqalari rivojlanib, yangi pog’onaga ko’tarilmoqda.

O’zbekiston Presidentining 2025 yil 15 maydagi PF-87 sonli Farmoniga asosan, 2025 yil 1 iyundan boshlab O‘mon Sultonligi fuqarolari uchun O‘zbekiston Respublikasi hududiga kirgan kundan e’tiboran 30 kunlik muddatga vizasiz rejim tadbiq etiladi.


...
12-iyun kuni O‘zbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri Baxtiyor Saidov O‘mon Savdo, sanoat va investitsiyalarni qo‘llab-quvvatlash vaziri Qays bin Muhammad bin Musa al-Yusuf bilan uchrashuv o‘tkazdi.

Uchrashuv davomida tomonlar ikki mamlakat o‘rtasidagi iqtisodiy hamkorlikni chuqurlashtirish, savdo aloqalarini kengaytirish va tovar ayirboshlash hajmini oshirish masalalarini atroflicha muhokama qilindi. Xususan, O‘zbekiston va O‘mon o‘rtasida sarmoyaviy hamkorlikni rivojlantirish, o‘zaro investitsiyalar uchun qulay sharoitlar yaratish, qo‘shma korxonalar tashkil etish va istiqbolli loyihalarni qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha fikr almashildi.


БМТ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ФОРУМИ: ЎЗБЕКИСТОННИНГ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАРИНИ ХАЛҚАРО МИҚЁСДА НАМОЁН ЭТИШ ИМКОНИНИ БЕРАДИ

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизимини ислоҳ қилишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Асосий мақсад — самарали, шаффоф ва халқ манфаатларига хизмат қилувчи бошқарув тизимини  шакллантиришга йўналтирилди. Мазкур соҳадаги ютуқлар ва салоҳият 2025 йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган БМТ Давлат хизмати форумида намоён бўлиши кутилмоқда. Ушбу Форум Ўзбекистонда илк бор ташкил этилади ва бу мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга. Форумнинг Ўзбекистонда ўтказилиши — БМТнинг Ўзбекистон билан давлат хизмати соҳасида шаклланаётган мустаҳкам ҳамкорлигининг амалдаги намунасидир.