Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


...
“Глобус” лойиҳасида Ўмон Султонлигидаги “Саёҳат ва туризм учун юлдузлар” ширкати раҳбари Мажид Мониъ Холид Ал-Яҳёий мулоҳазалари.

Самарқандга саёҳатим мазмунан жуда бой ўтди. Вақт машинасида эртаклар оламига – сеҳрли диёрга тушиб қолгандек бўлдим. Ўзбекистонга илк сафарим давомида кўҳна кентнинг гўзал ва бетакрор манзиллари – буюк давлат арбоби, саркарда Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Шоҳи Зинда мажмуасини томоша қилиб, батафсил маълумотга эга бўлдим. Айниқса Имом Ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасида қалбимни чулғаган мунаввар ҳиссиётни сўз билан таърифлай олмайман.


...
Ўзбекистон тарихида илк марта БМТ Статистика Комиссиясига бир овоздан сайланди

Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Статистика Комиссиясининг 2026-2029 йилларга аъзо давлатларини сайлаш жараёнида тарихида илк марта Ўзбекистон ушбу орган аъзоси этиб бир овоздан сайланди.


...
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан Ўрмонзорлаштириш ва ўрмон тиклаш декадаси ҳақидаги резолюцияни қабул қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан “Барқарор ўрмон хўжалиги асосида ўрмонзорлаштириш ва ўрмон тиклаш бўйича ҳаракатлар декадаси” номли резолюцияни қабул қилди. 


...
Жорий йилнинг 25 апрель куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Бош директорининг халқаро муносабатлар, инвестициялар ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда Ўмон Султонлигининг ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида меҳмонларга Ҳолдинг фаолиятининг қамрови, хусусан, заъфарон етиштириш, озиқ-овқат саноати, хизмат кўрсатиш соҳаси, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш, ижтимоий аҳамиятга эга инфратузилма объектларини барпо этиш каби йўналишларда муваффақиятли амалга оширилаётган ҳамда истиқболдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.


...
Ўмоннинг "Green Oasis Agriculture Oman" компанияси раҳбари Муҳаммад Саад Али "Дунё" АА учун интервьюсида 23-24 апрель кунлари Зомин туманида бўлиб ўтган "Халқаро бизнес форум – Жиззах 2025" тадбири ҳақидаги фикрларини билдирди:

Зоминдан чинакам эсда қоларли сафардан қайтар эканман, бундай пухта ташкил этилган ва самарали бизнес-форумда иштирок этиш имконияти учун миннатдорлик билдираман.



...
Туркман халқининг миллий етакчиси Самарқандга келди

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонга келди.


...
23 апрель куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси делегациялари ўртасида расмий музокаралар бошланди. Учрашув икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари — Бахтиёр Саидов ва Сергей Лавров бошчилигида ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов ўз Telegram-каналида хабар беришича, музокаралар дўстона ва конструктив руҳда ўтмоқда.  Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилмоқда. 


...
Ўзбекистон Президенти Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.