Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Султонлиги радиосида “Араб тилида” номли радиодастурда иштирок этди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда араб тили ўқитилишига оид маълумотлар билан бўлишилди.


...
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жидда шаҳрида Ўмон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий билан учрашув ўтказди.

"ИҲТ вазирлар йиғилиши доирасида Ўмон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. – Яқинда Тошкентга амалга оширган ташрифлари учун миннатдормиз. Биз мамлакатларимиз ўртасидаги фойдаланилмаган улкан салоҳиятни очишга интилмоқдамиз. Сиёсий маслаҳатлашувлар, Ҳукуматлараро қўшма комиссия, тадбиркорлар ўртасидаги алмашинувлар ва тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйиш юзасидан музокаралар ўтказиш орқали алоқаларимизни мустаҳкамлаш устувор вазифаларимиз бўлиб қолмоқда".


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Шўро кенгаши (Парламент қуйи палатаси) раиси Холид ал-Мавали билан учрашув ўтказди.

Мулоқот аввалида сўнгги йилларда Ўзбекистон–Ўмон муносабатлари барча йўналишларда янги поғонага кўтарилгани юксак баҳоланди.


...
2025-yilning 4-mart kuni O‘zbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri Baxtiyor Saidov Shanxay hamkorlik tashkilotining Bosh kotibi Nurlan Yermekbayev bilan uchrashuv o‘tkazdi.

Unda tashkilot tashkil topganidan buyon ShHT amaliy va pragmatik hamkorlikning muhim maydoniga aylanganligi qayd etildi.


...
4-mart kuni O‘zbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri Baxtiyor Saidov Vyetnam tashqi ishlar vaziri o'rinbosari Le Thi Thu Hang bilan uchrashuv o’tkazdi.

Uchrashuvda Oʻzbekiston va Vyetnam savdo, sarmoya va madaniy almashinuv yoʻnalishlarida ikki tomonlama aloqalarni mustahkamlash sari intilayotganligi ta’kidlandi.


...
Ўзбекистон Президенти Грузия билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.


...
Ўзбекистон Президенти ШҲТ бош котибини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Нурлан Ермекбаевни қабул қилди.


...
Покистон Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф 25-26 февраль кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.