Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Elchixona yangiliklari


...
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Грузия ҳукумати делегацияси таркибида Тошкентга ташриф буюрган ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили билан учрашди.

"Грузия ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили хоним билан самарали ва самимий учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон-Грузия муносабатларини мустаҳкамлашни муҳокама қилдик, истисносиз барча соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқдик. Ўзбекистон Грузия билан муносабатларимизни қадрлайди ва ҳар икки халқ манфаати йўлида алоқаларни кенгайтириш тарафдори. Давомли мулоқот ва қўшма ташаббуслар бўйича ишлашда давом этамиз".


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов 2022 йилда Ўмоннинг яшил водород соҳасидаги миллий манфаатларини мувофиқлаштирувчи марказий ва мустақил ташкилот сифатида ишга туширилган Hydrogen Oman Company SPC (Hydrom) компанияси раҳбари Абдулазиз ал-Шизаний билан Элчихонада учрашув ўтказди.

Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов 2022 йилда Ўмоннинг яшил водород соҳасидаги миллий манфаатларини мувофиқлаштирувчи марказий ва мустақил ташкилот сифатида ишга туширилган Hydrogen Oman Company SPC (Hydrom) компанияси раҳбари Абдулазиз ал-Шизаний билан Элчихонада учрашув ўтказди.


...
Масқат шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Ўмон тадбиркор аёллари бизнес-форуми доирасида "Felix Tour" сайёҳлик компанияси асосчиси Озода Муҳидова ва "Bahwan Travel Agencies" LLC компанияси бош менежери Бижу Энтони ўртасида музокаралар ташкил этилди.

Ўмон вакилига мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти, хусусан, зиёрат туризми имкониятлари, хорижий сайёҳларга яратилган шароитлар, амалга ошириш мумкин бўлган янги турлойиҳалар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.


...
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчихонаси ташаббуси билан 25-28 февраль кунлари Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова бошчилигидаги Ўзбекистон тадбиркор аёллари делегациясининг Ўмонга бизнес миссияси ташкил этилди.

Сафар давомида Ўзбекистон-Ўмон тадбиркор аёллари бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда текстиль, электросаноат, дизайнерлик, туризм, молия, ҳунармандчилик, хусусий мактаб таълими йўналишларида фаолият олиб бораётган мамлакатимизнинг етакчи тадбиркор аёллари иштирок этди.


...
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида икки томонлама битимларнинг салмоқли тўплами имзоланди

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган Қўшма декларация ҳамда икки томонлама Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги баённомани имзоладилар.


...
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари стратегик шерикликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.


...
2025 йил 24 февралда Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчихонаси томонидан Ўмон Султонлигидаги Болалар жамоат кутубхонасида қизиқарли ва маърифий мастер-класс ташкил этилди.

Тадбир давомида 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар Ўзбекистоннинг бой маданияти ва тарихини ўрганиб, ижодий сессияда ўз санъат асарларини яратдилар.


...
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун ташриф билан мамлакатимизга келган Ўмон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидий билан учрашди.

"Бугун Ўмон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидий жаноблари билан Ташқи ишлар вазирлигида учрашишдан мамнунмиз.


...
Ўзбекистон Президенти Ўмон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидийни қабул қилди.


...
Жорий йилнинг 26-27 февраль кунлари Масқатда илк бор ўзбекистонлик ва ўмонлик тадбиркор аёллар иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади.

Ушбу тадбир икки мамлакат ўртасида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорлик учун янги имкониятларни яратиш имконияти беради.