Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 январь куни Абу-Даби шаҳрига ташрифи доирасида Бирлашган Араб Амирликлари инвестициялар вазири, "ADQ" холдинги бош ижрочи директори Муҳаммад Ҳасан ал-Сувайдий бошчилигидаги ушбу мамлакат етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди.
O‘zbekiston tashqi ishlar vaziri Baxtiyor Saidov BAA Bosh vaziri o‘rinbosari, tashqi ishlar vaziri shayx Abdulla bin Zoid Ol Nahayon bilan Abu-Dabi shahrida uchrashdi.
13-yanvar kuni O‘zbekiston tashqi ishlar vaziri Baxtiyor Saidov Abu-Dabi shahrida BAA Bosh vaziri o‘rinbosari, ichki ishlar vaziri shayx Sayf bin Zoid Ol Nahayon bilan uchrashdi.
Авваламбор, ушбу саммитга таклиф қилганлари учун азиз биродарим, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён Аъло Ҳазратларига самимий миннатдорлик изҳор этаман.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан расмий ташриф билан Абу-Даби шаҳрида бўлиб турибди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 январь куни расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига келди. Ташриф доирасида Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида қатор учрашув ва тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг илк кунлариданоқ, аввало, хорижий мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди.
МАСКАТ, 12 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмонда ўсимлик мойлари ва уларнинг ҳосилалари, маргаринлар, махсус ёғлар, ошпазлик мойлари, сариёғ, кетчуп ва маёнез ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик компания "Areej Vegetable Oil & Derivatives SAOC" ижрочи директори Салем Нассер ал-Бортмани билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.