"ИҲТ вазирлар йиғилиши доирасида Ўмон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. – Яқинда Тошкентга амалга оширган ташрифлари учун миннатдормиз. Биз мамлакатларимиз ўртасидаги фойдаланилмаган улкан салоҳиятни очишга интилмоқдамиз. Сиёсий маслаҳатлашувлар, Ҳукуматлараро қўшма комиссия, тадбиркорлар ўртасидаги алмашинувлар ва тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйиш юзасидан музокаралар ўтказиш орқали алоқаларимизни мустаҳкамлаш устувор вазифаларимиз бўлиб қолмоқда".
Uchrashuvda Oʻzbekiston va Vyetnam savdo, sarmoya va madaniy almashinuv yoʻnalishlarida ikki tomonlama aloqalarni mustahkamlash sari intilayotganligi ta’kidlandi.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Нурлан Ермекбаевни қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф 25-26 февраль кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
"Грузия ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили хоним билан самарали ва самимий учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон-Грузия муносабатларини мустаҳкамлашни муҳокама қилдик, истисносиз барча соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқдик. Ўзбекистон Грузия билан муносабатларимизни қадрлайди ва ҳар икки халқ манфаати йўлида алоқаларни кенгайтириш тарафдори. Давомли мулоқот ва қўшма ташаббуслар бўйича ишлашда давом этамиз".