Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун махсус виза – Investment Visa жорий этилди
6-бандга: «Investment visa» – хорижий инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш микдорининг камида 8500 бараварида хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига инвестиция киритган хорижий фуқаралар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштириладиган, ушбу корхоналарнинг буюртмаси буйича Ўзбекистон Республикаси худудидан чиқмасдан муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал килиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик инвестиция визаси.
Бунда, инвесторнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари)га «Investment visa» амал қилиш муддатига мос равишда меҳмон визаси республикадан чиқмасдан туриб узайтириш ҳуқуқи билан расмийлаштириб берилади».