Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Иордания Подшоҳига давлатимиз раҳбари мактубини топширди



Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Иордания Подшоҳига давлатимиз раҳбари мактубини топширди

 Иорданияда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни бугун Подшоҳ Абдуллоҳ Иккинчи ибн ал-Ҳусайн қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий табрик ва мактубларини Иордания Подшоҳи Абдуллоҳ Иккинчи ибн ал-Ҳусайн Аъло Ҳазратларига етказиш шарафига муяссар бўлдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. – Ўзбекистон ва Иордания ўртасида кўп йиллик мустаҳкам дўстлик ришталари мавжуд бўлиб, барча соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдоримиз. Ҳар икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари фидойилик ва ўзаро ишонч билан мамлакатларимиз фаровонлиги йўлида жадал ва самарали ҳамкорликни ривожлантириш сари тинимсиз меҳнат қилади".



  ...