Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг маслаҳатчиси ва Ўмон элчиси келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар
ТОШКЕНТ, 7 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова 5 февраль куни Ўмон элчиси Вафо ал-Бусаиди билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда иқтисодий дипломатия соҳасида ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, келгусида Ўзбекистонда грантлар ва молиявий-техник кўмак жалб қилинган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Асосий эътибор соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит ва бошқа муҳим соҳаларда лойиҳаларни амалга оширишга қаратилишига келишиб олинди.