Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўмон вақф ва диний ишлар вазирлиги масъуллари ўртасида ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган он-лайн учрашув ўтказилди. Мулоқот чоғида икки томон ўз имкониятларининг тақдимотини ўтказдилар ҳамда келгусидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари борасида келишиб олдилар.