Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун ташриф билан мамлакатимизга келган Ўмон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидий билан учрашди.



Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун ташриф билан мамлакатимизга келган Ўмон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидий билан учрашди.

"Бугун Ўмон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидий жаноблари билан Ташқи ишлар вазирлигида учрашишдан мамнунмиз.  Ўзбекистон ва Ўмон чуқур тарихий меросга эга бўлиб, ислом цивилизациясига катта ҳисса қўшган. Биз барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдоримиз. Бугун ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш ва алоқаларимизни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган бир қанча ташаббуслар бўйича фикр алмашдик. Шунингдек, жорий йилнинг май ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган "Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши – Марказий Осиё" стратегик мулоқоти Давлат раҳбарларининг саммитига тайёргарликни кўриб чиқдик. Келгусидаги кун тартибимиз турли даражадаги алоқаларга бой бўлиб, кўпроқ ўзаро алмашинувларни тарғиб қилишга қаратилган".



  ...