Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори Шайх Аҳмад Ал-Маскарий хонадонида дипломатик миссиялар раҳбарлари учун ташкил этилган ифторда қатнашди.
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори Шайх Аҳмад Ал-Маскарий хонадонида дипломатик миссиялар раҳбарлари учун ташкил этилган ифторда қатнашди. Ифторда Кўрфаз мамлакатлари ва Яман элчилари иштирок этдилар. Шайх Аҳмад жаноблари томонидан кўрсатилган самимий меҳмондўстлик А.Хатамов ҳамкасблари элчилар билан яқинроқ алоқа ўрнатиш ҳамда қулай ва дўстона муҳитда бир қатор масалалар борасида фикр алмашиш имконияти берди.