Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзоси Кэрол Миллер билан учрашди.
"Бугун Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Конгресси аъзоси Кэрол Миллер хонимни қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон-АҚШ икки ва кўп томонлама ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилдик. Стратегик шериклигимиз келажакдаги ҳамкорлик учун янада катта салоҳиятга эга бўлган барча соҳаларда изчил кенгайишда давом этмоқда. Фаол парламентлараро алоқалар асосий устувор йўналишлардан бўлиб қолмоқда. Биз Конгрессдаги "Ўзбекистон бўйича кокус"и (дўстлар гуруҳи) мамлакатларимиз ўртасидаги муҳим кўприк вазифасини бажараётганини юксак қадрлаймиз".