Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўмоннинг йирик "Lulu Muscat Hypermarket" савдо расталарида Ўзбекистон ишлаб чиқарилган "RIO", "Sunlight" ва "Peri" ёрлиғи остидаги маҳсулотлар сотуви йўлга қўйилди.



Ўмоннинг йирик "Lulu Muscat Hypermarket" савдо расталарида Ўзбекистон ишлаб чиқарилган "RIO", "Sunlight" ва "Peri" ёрлиғи остидаги маҳсулотлар сотуви йўлга қўйилди.

Ушбу ташаббус Ўзбекистон элчихонаси кўмагида 2024 йил июль ойида Яқин Шарқда 100 дан ортиқ, жумладан Ўмонда ўнлаб супермаркетларга эга "Lulu Group International" ширкатининг Ўмон бўйича ҳудудий бошқармаси ва Ўзбекистоннинг "RioInternational" компанияси раҳбарияти ўртасида ташкил этилган музокараларнинг амалий натижасидир.

Музокаралар якунида имзоланган шартномага кўра, Ўзбекистонда "RIO", "Sunlight" ва "Peri" брендлари остида ишлаб чиқарилган 30 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар "Lulu Muscat Hypermarket" савдо тармоқлари орқали сотуви ташкил этилди.

Савдо мажмуалари ходимларига кўра, Ўзбекистон маҳсулотлари сифати ва ҳамёнбоп нархлари билан ўмонликлар эътиборини қозоняпти.

Мамлакатимиз дипломатик миссияси иқтисодий дипломатия соҳасидаги фаолияти доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Ўмонга экспорт ҳажми ва турларини кенгайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.


  ...