Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Ўмон Султонлиги Шўро кенгаши раиси Халид Хилал Нассер ал-Маавали бошчилигидаги делегация билан учрашди.



Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Ўмон Султонлиги Шўро кенгаши раиси Халид Хилал Нассер ал-Маавали бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Мулоқотда қайд этилганидек, икки давлат раҳбарларининг конструктив ва прагматик ташқи сиёсати натижасида мамлакатлар ўртасида қисқа вақт ичида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилди, давлатлар ўртасидаги самарали алоқалар ривожланиб бормоқда.  

Ўзбекистон кейинги йилларда Ўмон билан савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни чуқурлаштириш, молиявий-инвестициявий ва технологик ҳамкорликни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратиб келади.

Ўмон Султонлиги Шўро кенгаши раиси сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни эътироф этди. Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётгани, уни Марказий Осиё минтақасида асосий ҳамкор давлат сифатида кўрилишини билдирди.  

Шунингдек, меҳмон Тошкентда бўлиб ўтган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясининг аҳамияти ҳақида тўхталар экан, ушбу нуфузли тадбирнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон етакчисининг нутқини катта эътибор билан кузатганини, илгари сурилган ташаббуслар барча парламент раҳбарлари томонидан кенг эътироф этилгани ва қўллаб-қувватланганини алоҳида қайд этди.  

Учрашувда икки давлат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўмон Султонлиги Маслаҳат кенгаши билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи фаолиятини янада жонлантириш лозимлиги таъкидланди.  

Шунингдек, суҳбат давомида мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш, саноат кооперациясини йўлга қўйиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига тўхталиб ўтилди.



  ...