Ўзбекистоннинг Ўмондаги Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Султонлиги гандбол ассоциацияси раиси Мусо ал-Балуши билан учрашув ўтказди. Учрашувда икки мамлакатнинг гандбол соҳасидаги ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, ўзаро ташрифларни ташкил этиш ҳамда тажриба алмашиш каби масалаларни муҳокама қилдилар.