Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Кувайт Валиаҳди Шайх Сабоҳ ал-Холид ас-Сабоҳ билан учрашди.



Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Кувайт Валиаҳди Шайх Сабоҳ ал-Холид ас-Сабоҳ билан учрашди.

"Кувайт Давлати Валиаҳди Шайх Сабоҳ ал-Холид ас-Сабоҳ Ҳазрати Олийлари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Аъло Ҳазратлари ва Валиаҳди Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ Ҳазрати Олийларига энг самимий саломларини етказдик. Минтақаларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масаласида очиқ ва самарали фикр алмашдик. Кувайтнинг минтақавий ташаббусларимизни қўллаб-қувватлашини юқори баҳолаймиз. Шу билан бирга халқаро ва минтақавий масалаларда ҳамкорликни кучайтиришга бўлган умумий интилишимизни яна бир бор тасдиқладик. Ўзаро ҳурмат, ишонч ва муштарак қадриятларга асосланган Ўзбекистон – Кувайт муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш сари барча имкониятларимизни ишлатамиз".



  ...